Ливияда тошқин қурбонлари сони 11 мингга етди

None
Фото: Pexels
Эпицентри Дерна шаҳрида бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлди, 20 минг киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда РБК Al-Hadathга таяниб маълум қилди, деб хабар берадиди Kazinform.

Ливиядаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фуқаролар ва қутқарувчиларни эҳтиёт бўлишга чақирди.

«Дерна - урушдан қолган портловчи моддалар билан ифлосланган шаҳар эканлиги маълум», - дейилади хабарда. «Сув тошқин натижасида ўқ-дорилар ва мина қолдиқлари аввалги жойидан шаҳарга сочилиб кетган бўлиши мумкин», дея огоҳлантирди ташкилот.

10 сентябрда «Даниэль» тўфони Ливия шарқига келиб тушди.

Соҳил бўйидаги Бенғози, Дерна ва Жабал ал-Ахдар шаҳарларига зарар етказган. Ливия ҳукумати шарқдаги Киренаика провинциясидаги учта туманни фалокат зонаси деб эълон қилди.

Довул натижасида Дернани ўраб турган иккита тўғон ёрилиб, тошиб кетди. Сув Ливия шарқида турар-жой маҳаллаларини ювиб, қирғоқ бўйлаб уйларни вайрон қилган. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мактаблар ва дўконлар ёпилди, комендантлик соати жорий этилди. БМТ маҳаллий ва миллий даражада зудлик билан ёрдам беришга ваъда берди.

Сўнгги хабарлар