Ливияда сув тошқини бўлди: 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин

Шарқий Ливия Бош вазири ўринбосари Усама Ҳаммаднинг сўзларига кўра, тошқин 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган бўлиши мумкин. Минглаб одамлар бедарак йўқолган.
Ўрта ер денгизининг Ливия ҳудуди соҳилида кучли ёмғир ва чақмоқ чақиб, ундан кейин «Даниэль» циклони содир бўлди. Циклоннинг охири кенг кўламли сув тошқинига олиб келди. Айниқса, Дерна шаҳри жабр кўрди, бу ерда бўрондан икки тўғон вайрон бўлди ва натижада шаҳарга 33 миллион куб метр сув оқиб тушди. Сув турар-жой биноларининг бир қисмини тўлиқ қоплаган. Шаҳарда электр ва алоқа йўқ, қутқарувчилар унга етиб бора олмаяпти.
Қизил ярим ой жамияти воқеани фожиа деб атади.
Тўфон мамлакатнинг оғир аҳволини янада оғирлаштирди. 2011 йилда Қаддафий режими ағдарилганидан кейин икки ҳукумат ҳокимият учун рақобатлашмоқда: бири шарқда, иккинчиси ғарбда. Маҳаллий аҳоли эса қашшоқликда яшайди.