LIVE: Ўмон Султонининг Қозоғистонга давлат ташрифи

ASTANA. Kazinform - Олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросими пойтахтдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтмоқда.

Ўмон Султонининг Қозоғистонга давлат ташрифи
Фото: Kazinform

Қр Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Қозоғистонга келди. Мартабали меҳмонинг давлат ташрифи 5-6 октябрь кунларига режалаштирилган.

Олий даражадаги музокаралар давомида томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари шунингдек, Қозоғистон-Ўмон бизнес форумида иштирок этадилар.