Ливанда пейджерлардан кейин рация ва бошқа техникалар портлади

ASTANA. Kazinform – «Ҳизбуллоҳ» назоратидаги оммавий ахборот воситалари турли электрон қурилмалар, гаджетлар, мотоцикллардаги электроника, автомобиллар ва бошқалар портлаганини ҳам ёзмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ливандағы жарылыстар
Фото: rbc.ru

Ливан пойтахти Байрутда «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи аъзоларига тегишли пейжерлар, шунингдек, рация ва радиолар яна портлади. Хабарга кўра, техникаларнинг портлаши 18 сентябр куни мамлакат жанубида ва Байрутнинг жанубий чеккасида қайд этилган. Рациялар «Ҳизбуллоҳ» томонидан беш ой олдин, пейжерлар билан бир вақтда сотиб олингани таъкидланмоқда.

«Ҳизбуллоҳ» назоратидаги оммавий ахборот воситалари турли электрон қурилмалар, гаджетлар, мотоцикллардаги электроника, автомобиллар ва бошқалар портлаганини ҳам ёзмоқда. Баъзи манбаларда рациялардан ташқари, ноутбуклар ва смартфонлар портлагани ҳақида хабар тарқалди, бироқ бу ҳали расман тасдиқланмаган.

Ливандаги янги портлашлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотларни Ливан давлат ахборот агентлиги тақдим этди. Янги портлашлар тўлқини оқибатида юздан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар берди Al Hadath.

Ливаннинг давлатга қарашли Миллий ахборот агентлиги (NNA) хабарига кўра, «эски пейжерлар» Байрутнинг жанубий чеккасида ва Ливан жанубидаги уйларда портлаган.

Аҳолининг сўзларига кўра, уяли телефон дўконлари ва ҳатто уйлардаги техникалар портлатилган. Баъзи турар жой биноларида ёнғин бошланган.

Портлашлардан камида биттаси 17 сентябр куни юз берган пейжер портлаши оқибатида ҳалок бўлган одамнинг дафн маросимида юз берган.

Қайд қилинишича, Ливан бўйлаб портлаган рациялар Япониянинг ICOM компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. «Моссад» уларни худди пейжерлар каби портловчи моддалар билан жиҳозлаган бўлиши мумкин.

17 сентябр куни Ливанда «Ҳизбуллоҳ» қуролли гуруҳи аъзолари фойдаланаётган пейжерлар портлаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, уч мингдан ортиқ киши жароҳатланди. «Ҳизбуллоҳ» пейжер портлашларида Исроилни айблади ва бунга жавобан «кескин қасос» билан таҳдид қилди. Исроил расмийлари ҳозирча воқеага изоҳ бермади.

Сўнгги хабарлар