08:14, 07 Май 2022 | GMT +5
Ливанда муҳожирлар парламент сайловларида овоз беришни бошлади
BEYRUT. Kazinform – Ливанда Парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform AP агентлигига таяниб.

Яқин Шарқнинг ўнта давлатидан 31 мингга яқин Ливан фуқароси жума куни бошланган сайловларнинг биринчи босқичида овоз беради. Овоз бериш Ливаннинг минтақадаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ташкил этилган 13 та сайлов участкасида давом этмоқда.
8 май, якшанба куни дунёнинг бошқа ҳудудларида, жумладан, АҚШ, Канада, Австралия, Россия, Европа Иттифоқи ва Африканинг бир қанча давлатларида 195 мингга яқин ливанлик овоз беради.
Мамлакат ичида парламент сайловлари 15 май куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, хориждаги ливан диаспорасига чет элда биринчи марта овоз беришга рухсат берилди.
Ливанда парламент сайловлари ҳар тўрт йилда ўтказилади, унда депутатлик ўринлари насронийлар ва мусулмонлар ўртасида тенг тақсимланади.