Ливанда метеорит қулаб тушди ва катта ёнғин содир бўлди

LIVAN. Kazinform – 8 ноябрь, якшанба куни Ливаннинг Аккар провинциясидаги Ал-Талил қишлоғи яқинида метеорит қулаб тушди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ливаннинг NNА миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, плантацияга метеорит қулаши оқибатидан, катта ёнғин содир бўлди. Астрофизик Сирина Неҳменинг сўзларига кўра, ҳодиса Леонидадаги метеорик ёмғир туфайли содир бўлиши мумкин. Бу метеоритларнинг Ер атмосферасига сониясига 71 км тезликда учиши билан тавсифланади. Бундай ҳолда, интенсивлик ҳар йили ўзгариши мумкин, деб хабар беради Libnanews нашриёти.





Сўнгги хабарлар