Литва тадбиркорлари Қозоғистонда ишлаб чиқариш корхоналарини очиш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Литвадаги Элчихонаси ташаббуси билан «Кazakh Invest» НК АЖ, «Qazindustry» АЖ, Литванинг «PKV» ва «ТecnnoWеst» компаниялари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
None
None

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тадбир давомида Литва томонига Қозоғистоннинг экспорт, савдо ва сармоявий салоҳияти, махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолияти, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Янги Қозоғистон: янгиланиш ва модернизацияга йўл» Мурожаатномасида эълон қилинган ташаббуслар туфайли мамлакатда бизнес юритиш учун янги имкониятлар эълон қилинди. Хусусан, Президент томонидан таклиф этилган ҳудудларнинг янги маъмурий-ҳудудий бўлинишида иш ўринлари ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни талаб қиладиган қўшимча ривожланиш марказлари ташкил этилади.


«PKV» компанияси вакиллари маиший техника ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Видеоселектор йиғилиши якунлари бўйича махсус иқтисодий зоналар билан яқиндан танишиш ва ишлаб чиқариш имкониятларини аниқлаш мақсадида литвалик тадбиркорларнинг Қозоғистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.



Сўнгги хабарлар