Литва ноқонуний мигрантлар оқими туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилиши мумкин
Вазир, шунингдек, Литва ўз қўшинларини Беларусь билан чегарага олиб чиқаётганини айтди. У уларнинг сонини айтмади.
«Биз Польша-Беларусь чегарасида нима бўлаётганини кузатмоқдамиз. Ва, албатта, бу шуни англатадики, биз шунга ўхшаш босқинлар ва ҳужумларни кутишимиз мумкин. Шу боис барча тегишли бўлимларимиз шай ҳолатга келтирилди. Бизнинг офицерларимиз ва армиямиз энди мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда қайта жойлаштирилади «, - деди Литва Ички ишлар вазири Aгне Билотайте.
Aввалроқ, Литва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати ноқонуний мигрантлар томонидан чегарага бостириб киришга уриниш ва Литва расмийлари ҳаётига таҳдид бўлган тақдирда махсус техника ва қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Литва Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини Беларусь аэропортларини, Вильнюс айтганидек, ноқонуний миграция трафигини санкциялар рўйхатига киритишга чақирди.
Йил бошидан буён Литва-Беларусь чегарасида 4 мингдан ортиқ қочқин ушланган, бу ўтган йилга нисбатан 50 баробар кўпдир.