Лицензион турнир: Қозоғистон терма жамоаси сардори иккинчи ғалабасини қўлга киритди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида ўтказилган лицензион турнирда иккинчи бор ғалаба қозонди.

Бокс
Фото: Бокс федерацияси

У мазкур жаҳон турнирининг 1/16 финалида (71 кг) польшалик Дамиан Дуркачни мағлуб этди. Шу тариқа, у мазкур турнирнинг 1/8 финалига йўлланма олди.

Бокс
Фото: Бокс федерацияси
Асланбек Шимбергенов
Фото: Бокс федерацияси
Бокс
Фото: Бокс федерацияси

 

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси йўлланмаси ўйналаётган турнир 3 март куни бошланган эди. Мусобақа 12 март куни якунланади. Ушбу турнирда эркаклар ўртасида 28 ва аёллар ўртасида 21 йўлланмалар ўйналади. Қозоғистон терма жамоасидан 6 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи йўлланмалар учун кураш олиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар