Лицензион турнир: 8 март куни қозоғистонлик боксчилардан кимлар рингга кўтарилади
ASTANA. Кazinform - Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида 8 март куни Париж Олимпиадаси йўлланмалари ўйналаётган турнирда кимлар рингга кўтарилиши маълум бўлди.

Бугун рингда икки нафар аёл, икки нафар эркак, жами тўрт нафар боксчи баҳс олиб боради.
Соат Астана вақти билан.
Кундузги сессия:
16:30
66 кг. Наталья Богданова - Лорена Соледад Балбуэна (Аргентина)
17:30
80 кг. Нурбек Оралбай - Прева Падабади (Того)
Кечки сессия:
19:30
50 кг. Алуа Балқибекова - Клавдия Тотова (Чехия)
20:30
57 кг. Маҳмуд Сабирхан - Саравут Суктет (Таиланд).
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси йўлланмаси ўйналаётган турнир 3 март куни бошланган эди. Мусобақа 12 март куни якунланади. Ушбу турнирда эркаклар ўртасида 28 ва аёллар ўртасида 21 йўлланмалар ўйналади. Қозоғистон терма жамоасидан 6 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи йўлланмалар учун кураш олиб бормоқда.