Лионель Месси Жанубий Американинг энг яхши футболчиси деб топилди

ASTANA. Kazinform – Аргентина ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2022 йилда Жанубий Американинг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Сhampionat.com хабарига кўра, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Жанубий Американинг ўтган йилги энг яхши футболчиларини аниқлади.

Биринчи ўринда Л. Месси жойлашган.

Шундай қилиб, энг яхшиларнинг тўлиқ таркиби қуйидагича.

Дарвозабон: Эмилиано Мартинес (Аргентина, «Астон Вилла»);

Ҳимоячилар: Николас Отаменди (Аргентина, «Бенфика»), Тьяго Силва (Бразилия, «Челси»), Кристиан Ромеро (Аргентина, «Тоттенхэм»);

Ярим ҳимоячилар: Родриго Де Пауль (Аргентина, «Атлетико»), Каземиро (Бразилия, «Реал» / «Манчестер Юнайтед»), Энцо Фернандес (Аргентина, «Ривер Плейт» / «Бенфика»), Винисиус Жуниор (Бразилия, «Реал»);

Ҳужумчилар: Неймар (Бразилия, «ПСЖ»), Хулиан Альварес (Аргентина, «Ривер Плейт»/«Манчестер Сити»), Лионель Месси (Аргентина, «ПСЖ»).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарри Кейн «Тоттенхэм» тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото – Сhampionat.com

Сўнгги хабарлар