Лионель Месси - футбол тарихидаги энг кўп совринга эга бўлган футболчи

None
Фото: elgrafico.com.ar
НASHVILLE. Кazinform - MLS + MX Лигаси кубоги финал учрашуви якунланди. Финалда «Нэшвилл» жамоаси «Интер Майами» жамоаси билан тўқнаш келди, деб хабар беради Kazinform Championat.com сайтига таяниб.

Жамоалар Нэшвилдаги (АҚШ) «Геодис Парк» стадионида тўп сурди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди - 1:1. «Интер Майами» футболчилари ўйиндан сўнг пенальтилар сериясида кучлилигини кўрсатишди.

Бугунги ўйиндаги ғалаба эвазига «Интер Майами» МLS+МХ Лигаси кубогини қўлга киритди. Бу - Лионель Мессининг янги клубидаги илк муваффақияти. Шу тариқа, аргентиналик футболчи профессионал фаолиятидаги 44-чемпионликни қўлга киритди ва футбол тарихидаги энг кўп титулли футболчига айланди.

Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, Месси биринчи бўлимда гол урди ва пенальтилар сериясида ҳам гол уриб, ўз маҳоратини исботлади.

Бугунгача Мессининг ҳисобида 43 та чемпионлик бор эди. Фаолиятини якунлаган бразилиялик ҳимоячи Дани Альвес ҳам худди шунча совринга эга бўлган. Эндиликда аргентиналик футболчи ўзининг 44-чемпионлигини қўлга киритди ва энг юқори поғонадан жой олди.

Сўнгги хабарлар
telegram