Лионель Месси 2023 йилги “Олтин тўп” соҳибига айланди

Машҳур футболчи Лионель Месси 2023 йилги “Олтин тўп” соҳибига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Месси
Фото: championat.com

Ушбу мукофот 1956 йилдан бери Франциянинг «France Football» журнали томонидан мунтазам равишда берилиб келинади.

Аргентина терма жамоаси ва АҚШнинг «Интер Майами» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси аввалроқ «France Football» журнали томонидан 2009, 2019 ва 2021 йилларда таъсис этилган “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлган эди. Шунингдек, 2010, 2011, 2012, 2015 йилларда ФИФАнинг "Олтин тўпи"ни қўлга киритган.

Бу йил Йошко Гвардиол (“Манчестер Сити”), Жамол Мусиала (“Бавария”), Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”), Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Букайо Сака (“Арсенал”), Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Жуд Беллингем («Реал Мадрид»), Рандаль Коло-Муани («ПСЖ»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Хвича Кварацхелия («Наполи»), Николо Барелла («Интер»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Рубеш Диаш («Манчестер Сити»), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»), Яссин Буну («Ал-Хилол»), Мартин Эдегор («Арсенал»), Хулиан Альварес («Манчестер Сити»), Илкай Гюндоган («Барселона»), Винисиус Жуниор («Реал Мадрид»), Родри («Манчестер Сити»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Лионель Месси («Интер Майами»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Роберт Левандовски («Барселона»), Ким Мин Чжэ («Бавария»), Лука Модрич («Реал»), Виктор Осимхен («Наполи»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Харри Кейн («Бавария») каби футболчилар номзод бўлди.

Энг яхши футболчилар рўйхати қуйидагича:

Жуд Беллингем ("Реал Мадрид" ва Англия) - "Энг яхши ёш футболчи"

"Барселона" (Испания) - "Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси"

"Манчестер Сити" (Англия) - "Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси"

Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла” ва Аргентина терма жамоаси) – “Йилнинг энг яхши дарвозабони”

Эрлинг Холланд (Манчестер Сити ва Норвегия) - "Йилнинг энг яхши ҳужумчиси"

Айтана Бонмати (“Барселона” ва Испания терма жамоаси) аёллар ўртасида “Олтин тўп” соҳиби деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 2022 йилги "Олтин тўп"ни қўлга киритган эди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар