Лев Черепанов очиқ сувда сузиш бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Очиқ сувда сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Лев Черепанов Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Лев Черепанов ашық суда жүзуден Азия чемпионатында қола медаль жеңіп алды
Фото: ҰОК

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, қозоғистонлик спортчи 10 километрга сузиш бўйича мусобақада учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионати 10 ноябрга қадар давом этади. Турнирда Қозоғистон номидан 6 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Шунингдек, Сингапурда сузиш бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичида қозоғистонликлар муваффақиятли иштирок этиб, икки рекорд ўрнатди.

Сўнгги хабарлар