Леонардо Ди Каприо Қозоғистон Ҳукуматини табриклади

Машҳур америкалик актёр ва Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо сайғоқлар сони бўйича Қозоғистон Ҳукуматига мурожаат қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Леонардо Ди Каприо Қозоғистон Ҳукуматини табриклади
Фото: Andrea Raffin / Shutterstock

- Табиатни муҳофаза қилишда муваффақият тилайман. Сайғоқ антилопаси Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг турларнинг Қизил рўйхатида йўқолиб кетиш хавфи остидагидан яқин хавф остидагига қайта таснифланган. Бу мисли кўрилмаган тикланиш Қозоғистонда сайғоқ популяциясининг ажойиб даражада сақланиб қолганлигини акс эттиради. Бир пайтлар 2005 йилда атиги 48 000 та бўлган бу тур ёввойи табиатда 1,9 миллиондан ошиб кетди, - деди Леонардо Ли Каприо ўз постида.

Шу муносабат билан Голливуд юлдузи кўрилган чоралар учун Қозоғистон Ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

-Қозоғистон Ҳукуматини браконерликка қарши кураш ташаббуслари, кучли ҳуқуқ-тартибот тизими ва янги қўриқланадиган ҳудудлар яратишга катта маблағ сарфлагани билан табриклайман. Уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари, университетлар ва олимлар билан ҳамкорлиги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида эришилган асл табиатни муҳофаза қилиш муваффақиятининг ёрқин намунасидир, - деб ёзади актёр.

Сўнгги хабарлар