«Лаура» тайфуни туфайли АҚШда ярим миллион одам уйини тарк этди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Техас ва Луизиана штатлари маъмурлари Мексика кўрфазидаги «Лаура» довули яқинлашаётгани сабабли ярим миллиондан ортиқ маҳаллий аҳолини зудлик билан эвакуация қилишни буюрди. Бу ҳақда Kazinform Reuters агентлигига асосланиб хабар беради.
None
None

Техасда 420 мингдан ортиқ аҳоли ва қўшни Луизианада яна 200 минг киши эвакуация қилинди.

Сешанба куни «Лаура» довули тропик бўронга айланди. Шамол тезлиги тахминан 33 м/с гача кучайди ва ҳатто ундан ошиб кетди.

АҚШнинг довуллар миллий марказининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, «Лаура» чоршанба куни кечқурун Техас ва Луизиана қирғоқларига етиб боради.

Сўнгги хабарлар