11:12, 12 Ноябрь 2021 | GMT +5
Латвияда COVID сертификатини сотиб олган шахс 1 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Латвияда сохта COVID сертификатларини сотиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди, деб хабар беради Kazinform Covid-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
Қонунда бундай қоидабузарликлар учун бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш, вақтинчалик озодликдан маҳрум қилиш, мажбурий меҳнат ёки жарима жазоси назарда тутилган. Италияда шифокорлар коронавирусга қарши эмлашнинг мажбурий учинчи дозасини тавсия қилишмоқда. Учинчи дозани қабул қилувчилар тоифаси 1 декабрдан 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга кенгайтирилади.
Германияда COVID-19ни юқтирганлар сони кескин ошди. Бу ерда бир кунда 50 196 киши вирус юқтирган, бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Аввалги антирекорд бир кун аввал қайд этилган бўлиб, кунлик кўрсаткич 39 676 тани ташкил қилган эди. Пандемия бошланганидан бери 4,8 миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтирган.