14:54, 28 Июль 2022 | GMT +5
КВИ: Япония касалланиш даражаси бўйича биринчи ўринга чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform - Япония коронавирус пандемияси даврида дунёда касалланиш даражаси энг паст бўлган давлат деб аталган бўлса, эндиликда у эпидемиянинг кунлик ўсиши бўйича барча давлатлар орасида биринчи ўринга чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform.
COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, у ерда бир кунда 200 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган. Япониядан ташқари, энг кўп ҳолат АҚШда қайд этилган бўлиб, у ерда бир кунда 117 500 дан ортиқ одам касалланган. Жанубий Корея (100,3 минг), Италия (88,7 минг ҳолат) ва Франция (87,6 минг ҳолат) ҳам вазият жиддий мамлакатлар қаторида.
Япония расмийлари таъкидлаганидек, сўнгги бир неча ҳафта ичида мамлакат пандемиянинг еттинчи тўлқинини бошдан кечирмоқда.
Эпидемия ҳолатига қарамай, Япония ҳукумати чекловлар жорий этишни режалаштирмаяпти. Одамларни эҳтиёт бўлишга ва қайта эмлашга чақирилади.
Фото: english.kyodonews.net