13:55, 20 Июль 2022 | GMT +5
КВИ: Нур-Султанда эпидемиологик ҳолат ёмонлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Охирги икки ҳафта ичида Қозоғистон пойтахтида 3970 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар бош давлат санитария врачи Сархат Бейсенова брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Шаҳарда эпидемиологик вазият ёмонлашди ва таранглигича қолмоқда. 22 июндан 5 июлгача икки ҳафта ичида 414 та ҳолат қайд этилган бўлса, сўнгги икки ҳафта ичида, яъни 6 июлдан 19 июлгача бўлган даврда 3970 та ҳолат қайд этилган», — деди Сархат Бейсенова.
Унинг сўзларига кўра, касалланиш даражаси 9,5 баробарга ошган.
«Янги ҳолатларни аниқлаш кунига 586 тага етди. Эпидемиологик вазиятнинг янги матрицасига кўра, шаҳар «сариқ» зонага яқинлашмоқда», — дея қўшимча қилди Сархат Бейсенова.
Аввалроқ Қозоғистонда ўтган сутка давомида 1959 та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди.