КВИ нинг ҳозирги штамми хавфли эмас – ҚР ССВ

ASTANA. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни тушунтирди.

ковид
Фото: Pixabay

“SARS-CoV-2 вируси айланишини мониторинг қилиш натижаларига қараганда, Омикрон штамми айланишда давом этяпти. Унинг аксарияти JN.1 вариантида келади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, JN.1 коронавирус штамми аҳоли саломатлигига хавф туғдирмайди. Юқтириш даражаси юқори бўлишига қарамай, касалликнинг ушбу штамми билан оғриган беморлар уни осонлик билан енгиб ўтади», - дейилади вазирликнинг Kazinformга берган жавобида.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар