КВИ: Қозоғистонга «Vero Cell» вакцинасини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди

None
None
PEKIN. Kazinform – Пекинда Қозоғистонга COVID-19га қарши «Vero Cell» вакцинасини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси Ғабит Қойшибаев Пекинда Хитойнинг «China National Pharmaceutical Group Co. LTD» («Sinopharm») компанияси раҳбари Янь Бин билан учрашган.

Суҳбат чоғида фармацевтика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Қозоғистонга COVID-19га қарши «Vero Cell» вакциналарини етказиб бериш юзасидан фикр алмашилди.

Г.Қойшибаев Қозоғистон соғлиқни сақлаш органлари ва «Sinopharm» давлат корпорацияси ўртасидаги режалаштирилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик бугунги кунда ижобий амалий натижаларни кўрсатаётгани, Қозоғистондаги эпидемиологик вазиятни юмшатишга сезиларли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида Янь Бин корпорациянинг эпидемияга қарши вакциналар ва янги турдаги дори воситалари бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у келажакда қозоғистонлик ҳамкорлар билан яқин муносабатларни давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашувда Қозоғистон элчиси вице-президентга соғлиқни сақлаш соҳасидаги Қозоғистон-Хитой икки томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун «Қозоғистон Республикаси мустақиллигига 30 йил» юбилей медалини топширди.

Сўнгги хабарлар