КВИ: Қозоғистонда тўй ўтказиш тақиқланадими

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари кўпайганида жорий этилиши мумкин бўлган чекловлар вариантлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларни эпидемиологик назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Роза Қожапова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

Роза Қожапова тўй ва бошқа оммавий тадбирлар тақиқланиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Бугунги кунда «сариқ» зонага бундай чекловлар қўйиш назарда тутилмаган. Бироқ «қизил» зонага кирган тақдирда чекловни икки босқичда жорий этиш режалаштирилган. Биз ҳозирда «Атамекен» палатаси билан ушбу эҳтимолий тадбирларни муҳокама қилмоқдамиз», — деди бошқарма раҳбари.

Унга кўра, барча қарорлар идоралараро комиссия келишилганидан кейингина қабул қилинади.

«Бугунги кунда «сариқ» зонада тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишга чекловлар жорий қилиш кўзда тутилмаган, – дейди Роза Қожапова.

Сўнгги хабарлар