КВИ: Қозоғистонда Pfizer препарати билан тўлиқ эмланганлар сони 1,2 миллионга яқинлашди

NUR-SULTAN. Kazinform - 17 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда 9 575 212 киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компоненти ва 9 354 315 киши иккинчи компоненти билан эмланди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини 1 237 770 нафар аҳоли, кейинги дозасини эса 1 194 350 нафар аҳоли қабул қилган.

Улар орасида биринчи компонент билан 873 880 нафар ўсмирлар, 41 588 нафар ҳомиладор аёллар ва 145 361 нафар эмизикли аёллар; иккинчи компонент билан 857 746 нафар ўсмирлар, 39 373 нафар ҳомиладор аёллар ва 141 677 нафар эмизикли оналар эмланган.

Сўнгги хабарлар