13:06, 22 Декабрь 2021 | GMT +5
КВИ: Қозоғистонда декабр ойидаги вазиятга оптимистик прогноз қилинмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жандос Буркитбаев КВИ билан боғлиқ эпидемиологик вазият прогнозини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият прогнозига кўра, декабр ойида мамлакатда кунига ўртача 560 та ҳолат қайд этилиши кутилади», — деди Ж.Буркитбаев.
Унинг таъкидлашича, бу оптимистик сценарийдир.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон КВИга қарши эмлаш бўйича дунёнинг 208 давлати орасида 103 ўринни эгаллаб турибди.
Август ойидан бери Қозоғистонда КВИ билан касалланиш 16 баробар камайган.
Қозоғистон аҳолисини вакцинанинг биринчи компоненти билан қамраб олиш - 48,1%, иккинчи компонентни қамраб олиш - 44,5%ни ташкил этмоқда.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи