11:34, 16 Июль 2022 | GMT +5
КВИ: Қозоғистонда 868,5 минг ўсмир коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарни коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Маълумотларга кўра, 15 июлга қадар «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 1 229 491 киши, иккинчи дозани эса 1 166 565 киши қабул қилган.
Улар орасида I компонент билан эмланган:
- ўсмирлар - 868 567,
- ҳомиладор аёллар - 41 262,
- эмизикли аёллар – 145 034.
II компонент билан эмланган:
- ўсмирлар - 845 542,
- ҳомиладор аёллар - 38 722,
- эмизикли аёллар - 139 164.