КВИ: Қозоғистон эмлаш бўйича дунёда 105-ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон айни дамда аҳолини КВИ ваксинасининг иккала дозаси билан қамраб олиш бўйича 105-ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Дунё рейтингига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмланган 205 мамлакат ичида Қозоғистон аҳолини 2 дозали КВИ вакцинаси билан қамраб олиш бўйича 105-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатда эмлаш билан жами аҳолининг қарийб 41 фоизи қамраб олинган. МДҲ давлатлари орасида фақат Қозоғистон ва Озарбайжон аҳолисининг 40 фоизидан кўпроғи эмланган», — деди вазир.

Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари давом этмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар