08:23, 29 Сентябр 2022 | GMT +6
КВИ билан касалланган 7 киши оғир аҳволда – ҚР ССВ
ASTANA. Kazinform – 29 сентябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1 366 киши (-1 248 + ва 118 КВИ-) коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.
Идоралараро комиссия маълумотларига кўра , улардан 131 нафари шифохоналарда, 1 235 нафари амбулатория шароитда даволанмоқда.
7 нафар беморнинг аҳволи оғир, 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.