17:52, 12 Июнь 2024 | GMT +5
Қувайтда ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform — Мангаф шаҳридаги уйдаги ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Улар орасида хорижликлар ҳам бўлиши мумкин, деб хабар беради Reuters.

Мамлакат бош вазири ўринбосари Фаҳад Юсуф Сауд ал-Сабоҳнинг айтишича, бино эгалари хавфсизлик чораларига риоя қилмаган.
“Бино эгаларининг очкўзлиги туфайли бундай ҳолат юзага келмоқда. Улар пулни тежаб, тегишли талабларнинг ҳеч бирини бажармаганлар”, - дейди шайх.
Ёнғин бугун тонгда юз берди. Мамлакат хавфсизлик кучлари ўнлаб одамлар яраланганини маълум қилди.
“Ўша бинода ишчилар яшар эди. Ёнғин бошланганда биз воқеа жойига етиб келдик ва юзлаб одамларни қутқардик. Афсуски, кўпчилик тутундан бўғилиб, тириклайин ёнди”, - дейди генерал-майор Ид Рашед Ҳамад.
Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда.