Қувайтда сунъий интеллект ёрдамида яратилган янгиликлар бошловчиси пайдо бўлди

None
КUWAIT. Kazinform - Kuwait News ахборот агентлиги сунъий интеллект ёрдамида яратилган, онлайн бюллетенларни ўқишни режалаштирган виртуал янгиликлар бошловчисини тақдим этди, дея хабар беради Кazinform мухбири агентликнинг Тwitter саҳифасига таяниб.

Виртуал тақдимотчи Федҳа деб номланган, у фойдаланувчиларни янгиликларни тинглашга таклиф қилади.

«Мен Федҳаман, Қувайтдаги биринчи бошловчи, Kuwait News учун ишлайман. Қайси янгиликларни афзал кўрасиз? Фикрингизни эшитайлик», - дейди у классик араб тилида.

Kuwait Times 1961 йилда Форс кўрфази минтақасида инглиз тилидаги биринчи кундалик нашр сифатида ташкил этилган. 2022 йилда нашр Kuwait News билан бирлашди.

Нашр ва веб-сайт бош муҳаррири ўринбосари Абдулла Бофтейннинг айтишича, бу ҳаракат сунъий интеллектнинг «янги ва инновацион контент»ни тақдим этиш салоҳиятини синаб кўришдир, деб ёзади АFP.

«Федҳа - бу эски қувайтча исм, таржима қилинганда кумуш маъносини англатади. Биз роботларни ҳар доим кумуш ва металл рангларда тасаввур қиламиз, шунинг учун уларни бирлаштирдик», — деди Бофтейн.

Тақдимотчининг сарғиш сочлари ва оч кўзлари нефтга бой мамлакатнинг, қувайтликларнинг хилма-хил аҳолиси ва чет элликларни акс эттиради, деди у.

Фото: AFP

Муаллиф: Арсен Ўтешев


Сўнгги хабарлар