Қутқарув ишлари юқори савияда ўтказилди – Президент Ақтау яқинидаги самолёт ҳалокати ҳақида
ASTANA. Kazinform — Президент Манғистау вилоятидаги авиаҳалокатда Қозоғистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлганини таъкидлаб, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор ҳамдардлик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев фавқулодда ёрдам тузилмалари офат пайтида тез ва уйғун ҳаракат қилганига эътибор қаратди.
“Бахтсиз ҳодисанинг оқибатлари бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Биз бунга йўл бермадик. Биз инсон ҳаётини сақлаб қолдик. Қутқарув ишлари юқори савияда олиб борилди. Барча зарур маълумотлар аҳолига ўз вақтида етказилди. Яъни воқеа ҳақида тўлиқ маълумот барчага тақдим этилди. Фуқароларимиз илк дақиқалардан жабрланганларга ёрдам қўлини чўздилар. Халқимизда меҳр-оқибат, бирдамлик, самимий интилиш фазилатлари намоён бўлган. Одамлар навбатда туришиб, қон топширдилар. Озарбайжон элчихонаси биносига гул қўйди. Бу ҳақда мамлакатимиз ва хориж оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли маълумотлар тарқалди. Бутун дунё қутқарувчилар, шифокорлар ва кўнгиллиларнинг садоқатли меҳнатига гувоҳ бўлди. Хусусан, қўшни ва ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Россия, Қирғизистон фуқаролари ўз миннатдорчилигини билдирмоқда”, - деди Давлат раҳбари.
Президент Ҳукуматга табиий офат оқибатларини бартараф этишда қатнашган инсонларнинг жасорати ва меҳнатини муносиб нишонлаш, алоҳида ўрин тутган фуқароларни давлат мукофотига тавсия этиш бўйича топшириқлар берди.