21:16, 26 Апрел 2024 | GMT +6
Kusto Group сув тошқинидан жабрланганларга қўшимча 1,5 миллиард тенге ажратди
ASTANA. Kazinform – Kusto Group Қозоғистондаги сув тошқини қурбонларига ёрдам учун 1,5 млрд тенге миқдорида қўшимча маблағ ажратади.
“Тошқин етказган зарарнинг мисли кўрилмаган кўламини ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ишбилармон доираларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги чақириғини инобатга олган ҳолда, биз сув тошқини қурбонлари учун қўшимча маблағ ажратамиз”, – деди Kusto Group асосчиси Еркин Татишев.