Қурултой-2026: Сайловчиларнинг 53,12 фоизи овоз берди
ASTANA. Кazinform — Сайловчилар рўйхатига киритилган 6 696 002 киши Қурултой депутатлари сайловида овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котиби Шавкат Ўтемисов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, пойтахт, вилоятлар ва республика аҳамиятидаги шаҳарларнинг ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга биноан, соат 14:00 ҳолатига кўра, ҳудудларда сайловчиларнинг фаоллиги қуйидагича:
1. Астана шаҳри — 40,92%.
2. Абай вилояти — 63,07%.
3. Ақмола вилояти — 61,15%.
4. Ақтўбе вилояти — 60,87%.
5. Алмати вилояти — 54,57%.
6. Атирау вилояти — 54,49%.
7. Ғарбий Қозоғистон вилояти — 50.21%.
8. Жамбил вилояти — 50.58%.
9. Жетису вилояти — 62.89%.
10. Қарағанди вилояти — 62.79%.
11. Қостанай вилояти — 55.86%.
12. Қизилўрда вилояти — 64.22%.
13. Манғистау вилояти — 50.65%.
14. Павлодар вилояти — 54.01%.
15. Шимолий Қозоғистон вилояти — 58.63%.
16. Туркистон вилояти — 57.72%.
17. Улитау вилояти — 53.31%.
18. Шарқий Қозоғистон вилояти — 61.10%.
19. Алмати шаҳри — 30.36%.
20. Чимкент шаҳри — 55.32%.
— Умуман олганда, соат 14:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 6 696 002 сайловчи бюллетень олди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 53,12 фоизини ташкил этади. Сайловчиларнинг овоз беришда иштироки ҳақидаги кейинги маълумотлар соат 16:00 да тақдим этилади, — деди у.
Шавкат Ўтемисовнинг сўзларига кўра, фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойларидаги 305 та сайлов участкасида овоз бериш якунланди.