Қуролли Кучларимизни модернизация қилмоқдамиз – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform – Армиянинг кучлилиги унинг жанговар руҳи ва темир интизоми билан бевосита боғлиқ. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанадаги “Тауелсиздик” майдонида бўлиб ўтаётган ҳарбий парадда маълум қилди.

Қарулы Күштерімізді жаңғыртып жатырмыз - Президент
Фото: Kazinform

“Мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш жуда муҳим вазифадир. Қуролли Кучларимизни модернизация қилишга киришдик, армиямизни мустаҳкамлаш борасида аниқ ишларни амалга оширмоқдамиз. Парламент бу жуда муҳим масала юзасидан қонун қабул қилди. Давлат ҳар доим ҳарбий хизматчиларни, махсус идоралар ва фуқаро муҳофазаси ходимларини қўллаб-қувватлайди. Армиямизнинг қудрати унинг жанговар руҳи, темирдек интизоми билан бевосита боғлиқ”, – деди Давлат раҳбари ва ҳарбий хизматчиларнинг беғубор меҳнати юрт хавфсизлиги ва тинчлигининг кафолати эканини эслатди.

“Қонун-қоида ҳамма нарсадан устун. Ҳар бир фуқарода Ватанга садоқат ва адолат бўлиши керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, адолатли Қозоғистонни шакллантиришда ҳарбий хизматнинг аҳамияти катта эканини таъкидлади.

“Ватан ҳимояси шарафли бурч ва катта масъулиятдир. Бу ҳар бир фуқаронинг фарзандлик бурчидир. Сиз билан биргаликда барча фуқароларимиз адолатли, кучли, хавфсиз ва тоза Қозоғистонни қурмоқда. Ушбу тарихий иш муваффақиятли бўлсин! Руҳимиз мустаҳкам, давлатчилигимиз абадий бўлсин! Кўк байроғимиз баланд ҳилпирасин! Ҳурматли ватандошлар! Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклайман”, – деди Президент.

Айтиш жоизки, бугунги ҳарбий парадда 4000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 200 дан ортиқ ҳарбий техника, 66 самолёт қатнашмоқда.

Шунингдек, жорий йилда харид қилинган янги Airbus А-400 ҳарбий-транспорт самолёти илк бор парадда иштирок этади. Армиянинг Ми-17, Ми-171Ш, Ми-35 ва транспорт С-295, Ту-154М, Л-410 самолётлари, Су-30СМ, Су-25 қирувчи самолётлари, Л-39 жанговар ўқув самолётлари экипажлари ҳаводан парад кўркига кўрк қўшади.

Сўнгги хабарлар