Қурилиш материаллари: маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча?
ASTANA. Kazinform — Уч йил ичида ички бозорда маҳаллий қурилиш материаллари улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қурултойда қайта ишлаш секторини рағбатлантиришга бағишланган Ҳукумат соатида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев маълум қилди.
“Сўнгги уч йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоизга ошди. Жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, ўсиш 5,4 фоизни ташкил этди. Соҳа ривожига янги ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, иссиқлик изоляцияси материаллари, керамик плиткалар, ламинат ва бошқа қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилди. Бугунги кунда ички бозордаги талабнинг қарийб 73 фоизи маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига таъминланмоқда”, — деди Ерсайин Нағаспаев.
Унинг айтишича, айни пайтда умумий қиймати 975 миллиард тенгега тенг бўлган 98 та инвестиция лойиҳаси аниқланган.
“Уларни амалга ошириш келгуси уч йилда ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини 80 фоизгача ошириш имконини беради”, — деди вазир.