Кураш спорт турлари бўйича Осиё чемпионати: Мусобақанинг сўнгги кунида қозоғистонликлардан кимлар иштирок этади

ASTANА. Кazinform - Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида кураш спорт турлари бўйича Осиё чемпионати якунланади. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рум кураши бўйича беш нафар қозоғистонлик полвон юрт шарафини ҳимоя қилади.

Кураш
Фото: qaz_olympics

Жумладан, бугун 60 кгда Ғалим Қабдунасиров, 67 кгда Алматбек Аманбек, 72 кгда Николай Хапко, 82 кгда Евгений Поливадов, 97 кгда Юсуф Мациевлар баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, кеча курашнинг ушбу турида беш нафар қозоғистонлик полвон юрт шарафини ҳимоя қилиб, уч нафари совринли ўринларни қўлга киритган эди.

Аниқроғи, 63 кг вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган қозоғистонлик полвон финалда япониялик Аята Сузукини мағлубиятга учратиб, ғалаба шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олса, мусобақада иштирок этган Нурсултан Турсинов вазни 87 кг вазнда мамлакат ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Яна бир совринни 77 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи Ибрагим Магомадов қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар