Кураш. 2 нафар қозоғистонлик Жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланма олди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик юнон-рум кураши усталари айни дамда Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган 20 ёшгача бўлган курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
None
None

67 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Динмуҳаммед Қошқар озарбайжонлик Канан Абдуллазода билан куч синашади.

97 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган яна бир қозоғистонлик спортчи Юсуф Мачиев ҳам ярим финалга чиқди. У қирғизистонлик полвон Нурманбет Раймалиули билан жанг қилади.

Софияда бўлиб ўтган мусобақада қозоғистонлик спортчилар аёллар кураши бўйича иккита «бронза» медални қўлга киритишди.

Сўнгги хабарлар