16:30, 04 Август 2024 | GMT +6
Кумуш қўлда, олтин йўлда: Нурбек Оралбай финалга чиқди
PARIS. Kazinform – Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида қозоғистонлик боксчи Нурбек Оралбай ярим финалда рақибини мағлуб этиб, финалга чиқди.
80 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилаётган Нурбек Доминикан Республикасидан келган чарм қўлқоп устаси Кристиан Хавьер Пиналес билан жанг ўтказиб, ярим финалда рақибини мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Нурбек Оралбай финал босқичига йўл олди. У ҳозиргача финалга чиққан ягона қозоғистонлик боксчидир.
Нурбек чорак финалда озарбайжонлик боксчи Мурод Аллоҳбердиевни мағлуб этган эди.
Шунингдек, у аввалроқ австралиялик Каллум Петерсни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олганди.