Қулай мактабларда 100 фоиз Қозоғистон мебелларидан фойдаланилади

ASTANA. Кazinform - «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида қуриладиган мактабларнинг мебеллари тўлиқ маҳаллий маҳсулотлар бўлади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Едил Оспан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси ва Қозоғистон мебель ассоциацияси вакиллари билан биргаликда қулай мактаблар қуриш учун мебелга қўйиладиган талаблар келишиб олинди. Ушбу миллий лойиҳа доирасида барча қулай мактаб эргономик талаблар асосида жиҳозланади. Бу ерда хавфсизлик масаласи ҳам эътиборга олинади. Мактабларнинг сифати номига мос бўлишини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги, «Атамекен» МТП ва Мебель ассоциацияси вакиллари киради», - деди Едил Оспан Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мазкур ишчи гуруҳ томонидан мактабларни жиҳозлаш бўйича ягона талаблар ишлаб чиқилган.

«Бугун мактаблар қурилишига масъул оператор талаблар юзасидан «Самруқ-Қазна» миллий компаниясига юборилди. Таъкидлаш жоизки, мактаб мебеллари 100 фоиз маҳаллий маҳсулот бўлади. Шунингдек, мактаб мебеллари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар реестрида рўйхатдан ўтган жисмоний ва юридик шахслардан харид қилинади», – деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар