“Қулай мактаб”: Қозоғистонда бу йил 217 та мактаб қурилиши бошланади

Жорий йилда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 217 та мактаб қурилиши бошланади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Едил Оспан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Мактаб қурилиши
Фото: Kazinform

“Жорий йилда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 217 та мактаб қурилиши бошланади. Бугунги кунда мазкур оъектларни қуриш учун зарур бўлган ер участкалари аниқланиб, улардан фойдаланиш ҳуқуқи билан ягона операторга берилган. «Samruk-Kazyna Construction» АЖда пудратчи ташкилотларни аниқлаш боʻйича танлов ўтказилди. Шунингдек, пудратчилар билан шартномалар тузиш жараёнлари якунланмоқда. Бундан ташқари, мактаб биноларининг тўлиқ фаолият юритиши, қурилиш-монтаж ишларининг узлуксиз бошланиши учун зарур бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш учун ер участкаларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда”, — деди вазир ўринбосари “Самруқ-Қазна” жамғармаси матбуот хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар