10:22, 24 Август 2023 | GMT +5
«Қулай мактаб»: Қозоғистонда 2,4 триллион тенгега 369 та мактаб қурилади
ASTANА. Кazinform – «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 2,4 триллион тенгега 369 та мактаб қурилади, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
2022 йил сентябр ойида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди. Президент ҳар бир қозоғистонлик ўқувчининг билим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Лойиҳа доирасида 740 минг ўқувчига мўлжалланган 369 та янги йўналишдаги замонавий мактаблар қуриш режалаштирилган.
Шаҳарларда 205 та, қишлоқларда 164 та таълим объекти қурилади.
2024 йилда 217 та, 2025 йилда эса яна 152 та мактаб қурилишини якунлаш режалаштирилган.
Лойиҳани амалга ошириш учун жами 2,4 триллион тенге ажратилади.