Қулай мактаб: Қозоғистонда 100 000 дан ортиқ иш ўринлари яратилади

ASTANА. Кazinform – Кўпчилик шинам мактаблар қайси вилоятларда қурилиши ма’лум бўлди. Шунингдек, объектларни қуриш учун 2,6 трлн тенге ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Биринчи навбатда, мактаб етишмайдиган ҳудудларда янги мактаблар қурилади. Тасдиқланган режага кўра, мактабларнинг аксарияти Алмати вилояти (63), Туркистон вилояти (63), Чимкент (25), Манғистау вилояти (24), Астана (24) ва Алмати (22) шаҳарларида қурилади. Қолган мактаблар Қозоғистон бўйлаб, жумладан, кичик шаҳарчаларда ҳам тенг тақсимланган. Бугун мактаблар қурилишининг аниқ санаси ва ўқувчилар ўринлари сони белгилаб олинди. Масалан, Алмати вилоятидаги 63 та янги мактабда 136 мингга яқин ўқувчи ўқиши мумкин. Пойтахтдаги 25 та янги мактаб 88 минг ўқувчини ўз бағрига сиғдира олади», — деди «Samruk-Kazyna Construction» АЖ бошқаруви раиси Маулен Айманбетов пойтахтда ўтказилган «Қулай мактаб» лойиҳасини амалга ошириш муҳокамаси чоғида.

Унинг сўзларига кўра, миллий лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

«2 йилдан сўнг ўрта таълим объектлари қурилиши ҳисобига 100 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади.

Маърузачининг сўзларига кўра, «Қулай мактаб» лойиҳасининг умумий бюджети 2,6 трлн тенгени ташкил этади.

«Яқин келажакда мактаблар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларни лойиҳалаш, қуриш ва аниқлаш бўйича очиқ танлов ўтказамиз. Пудратчи мактабни тўлиқ қурилган ва тайёр ҳолда топшириши керак. Танлов ҳақидаги эълон 20 февралгача очиқ ресурсларда эълон қилинади», - дейди М. Айманбетов.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар