Кўкшетауга йилига 1 миллион хорижий сайёҳ келади – Ақмола вилояти ҳокими
Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжанов марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда Кўкшетауга жорий йилда хориждан келаётган сайёҳлар сонини айтиб ўтди, деб хабар беради Каzinform.

“Шучинск-Бурабай курорт зонасига ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан 1 миллион хорижий сайёҳ келади. Умуман олганда, Ақмола вилояти туристик кластерида 600 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Уларда 22 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади. Бу йил сайёҳларни жойлаштириш учун 16,5 миллиард тенге сарфланди. Бу 2022 йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир”, – деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, вилоятда туризмни ривожлантириш мақсадида 23 миллиард тенгелик 65 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётгани айтилди.
“Йилнинг 10 ойи якунларига кўра, асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2 баробарга ошиб, 23,3 миллиард тенгега етди. 2024 йилга мўлжалланган режага 25 миллиард тенгелик 30 та лойиҳа киритилган. Бундан ташқари, курорт ҳудуди инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳалар ҳам амалга оширилади”, – деди ҳоким.