Кўчманчилар ўйинларига муносиб делегация юборишга ҳаракат қиламиз – Эрон элчиси

Посол Ирана в РК: Мы постараемся отправить достойную делегацию для участия во Всемирных играх кочевников
Фото: Eurasia.Policy.Culture

ASTANA. Kazinform – Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Али Акбар Жоукарнинг маълум қилишича, Эрон томони жорий йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Кўчманчилар ўйинларига пухта тайёргарлик билан ташриф буюради.

“Маданият ва илм-фан, ижтимоий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришда туризм соҳаси алоҳида ўрин тутиши шубҳасиз. Қувонарлиси, Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги спорт соҳасидаги алоқалар халқларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Икки давлатнинг спорт жамоалари ва делегациялари тез-тез бир-бирларига ташриф буюришади”, – деди элчи.

Дипломатнинг айтишича, Астанада ўтказилган Кўчманчилар ўйинлари нафақат спорт мусобақалари, балки маданий алоқаларни мустаҳкамлай оладиган кенг кўламли тадбирдир.

“Биз бу ўйинларга Эрондан муносиб делегация юборишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу кенг кўламли тадбирда иштирок этаётган бошқа мамлакатлар, шунингдек, Қозоғистондаги Эрон маданияти ва делегацияси билан яқиндан танишиш учун яхши имконият бўлади. Чунки ҳозирда икки давлат ўртасида маданий ва тарихий қадриятлар ҳақида маълумотлар етишмайди. Ўртамизда туризм йўналишидаги алоқалар мустаҳкамлангани сари маданий-ижтимоий ва жамоатчилик алоқалари ҳам ривожланади”, – деди Али Акбар Жоукар.

Сўнгги хабарлар