Кўчманчилар ўйинларида кураш бўйича Қозоғистон спортчилари 13 медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа якунланди. Қозоғистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 1 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза.

World Nomad Games
Фото: Ралина Жакишева/Kazinform

Турнирда 27 давлатдан 106 нафар спортчи иштирок этди. Иккинчи куни қозоғистонлик полвонлар 7 та медалm: 4 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди. Ярим финалга етти нафар қозоғистонлик етиб келди ва улардан тўрт нафари финалга йўл олди.
“Кумуш”ни Ернур Сулейменов (60 кг гача), Айбек Қазақбаев (66 кг), Толғанай Абеуова (57 кг гача) ва Нурдин Шаймерден (73 кг гача) қўлга киритди. Марат Ниғматуллаев (60 килограммгача), Алтинай Нурханова (57 килограммгача) ва Адилет Ахметғали (73 килограммгача) бронза медалини келтирди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида 6 нафар қозоғистонлик спортчи ярим финалга чиққан бўлса, улардан уч нафари финалда куч синашди.

Сўнгги хабарлар