Кўчманчилар ўйинлари: 41 давлатдан 114 нафар спортчи тўққизқумалақ бўйича беллашади
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги “Думан” меҳмонхонасида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тўққизқумалақ мусобақаси бошланди.
Тўққизқумалақ ўйинлари бош ҳаками Бауржан Толегеновнинг айтишича, жаҳоннинг 41 давлатидан 114 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
“Ўйин регламентига кўра, ҳар бир мамлакатдан 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчи иштирок этиши мумкин. Жами 41 давлатдан 114 нафар спортчи (65 эркак ва 49 аёл) ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Спортчилар шахсий баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар, натижага кўра жамоа ғолиблари аниқланади”, - деди бош ҳакам.
Тасдиқланган қоидаларга кўра, мусобақада 14-75 ёшдаги спортчилар иштирок этишлари мумкин.
“Озарбайжон, Чехия ва Туркиядан 14 ёшли иштирокчилар бор. Шунингдек, бизда нафақадаги кексалар кўп”, - дейди Бауржан Толегенов.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси шарафини Бостандиқ Бексултан (Қизилўрда вилояти), Ауелбай Ерсултан (Астана шаҳри), Қожанасип Ансаған (Қарағанди вилояти) ва Серикқизи Молдир (Ақтўбе вилояти) ҳимоя қилмоқда.
Тўққизқумалақ бўйича финал мусобақаси 11 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Совриндорларни тақдирлаш маросими эса 12 сентябрь куни этноқишлоқда бўлиб ўтади.