23:20, 11 Сентябрь 2024 | GMT +5
Кўчманчилар ўйини: Қозоқ полвонлари қирғиз курашидан 8 та медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Бугун V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройида қирғиз миллий белбоғли кураши мусобақаси якунланди.
Натижада қозоғистонлик спортчилардан 60 килограмм вазн тоифасида Турмаханбек Қалмуқан ва 100 килограмм вазн тоифасида Бекбол Нурланули кумуш медални қўлга киритди.
Нуржан Сарсенғалиев (70 кг) ва Нурдаулет Жарилғапов (+100 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Хотин-қизлар ўртасида 75 кг вазнда қозоғистонлик Перизат Жақипбекова кумуш, 55 кг вазнда Назерке Абилтаева, 60 кг вазнда Арайлим Рақиш, 65 кг вазнда Айнур Ақжигитова бронза медални қўлга киритди.