Кўчманчилар ўйини: Қозоқ қизи навбатдаги олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида қозоқ кураши бўйича ўтказилган мусобақада қозоқ қизи Зарина Сарипова навбатдаги олтин медални қўлга киритди.

күрес
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Бу қозоқ кураши бўйича қозоқ полвонларининг қўлга киритган 9-олтин медалидир. Кеча қозоғистонликлар 8 та олтин медални қўлга киритганини ёзган эдик.

Таъкидлаш жоизки, қозоқ кураши V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида энг кўп иштирокчи бўлган спорт турига айланди. Икки кун давом этган мусобақаларда 41 давлатдан 274 нафар спортчи иштирок этиб, 16 вазн тоифасида медаллар жамланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақалар Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар