Кўчманчилар ўйини: Қозоғистон олтин медаллари сонини 21 тага етказди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон спортчилари V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг учинчи кунида 7 та олтин, 7 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди.

медаль
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

Натижада Қозоғистон терма жамоаси олтин медаллари сонини 21 тага етказди ва умумий ҳисоботда пешқадамлик қилмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, учинчи мусобақа куни якунларига кўра қозоғистонликлар 21 олтин, 10 кумуш, 17 бронза (48) медаль билан пешқадамлик қилмоқда.

Қирғизистонлик спортчилар 7 олтин, 9 кумуш, 7 бронза (23) медаль билан иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, кучли учликка 7 олтин, 9 кумуш, 8 бронза (24) медаль қўлга киритган Ўзбекистон спортчилари якун ясади.

Тўртинчи ўринни 4 олтин, 4 кумуш, 13 бронза (21) медаль қўлга киритган Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, Венгрия терма жамоаси 1 олтин, 1 кумуш, 5 бронза (7) медаль билан бешинчи ўринда.

Бугунги кунга қадар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида 26 давлат спортчилари тақдирланди.

Умумий медаллар жадвали:

жүлде
Фото: Kazinform
Сўнгги хабарлар