Кўчманчилар ўйини: Қозоғистон мангала бўйича 5 та совринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида ўтказилган мангала мусобақаси якунига етди.
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Қозоғистон терма жамоасидан Биғали Зкрияев чемпион бўлди, Азамат Қайдаров бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, қизлар ўртасида қозоғистонлик Қундиз Есиркеп ғалаба қозонган бўлса, яна бир қозоғистонлик спортчи Айгерим Қуанишбеков бронза медалини қўлга киритди.
Якуний ҳисоботга кўра, Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Мангала ўйинида 24 давлатдан 66 нафар спортчи иштирок этди. Жамоа таркиби: 2 эркак, 2 аёл, 1 мураббий.
Мангала турк халқларининг интеллектуал ўйини. Икки киши ўйнайди. Мангала 48 та тош билан ўйналади. Ўйин қуръа ташлаш билан бошланади.
Досканинг бир томонидаги олтита кичик тешик ўйинчининг майдони, олтита қарама-қарши тешик эса мос равишда рақибнинг майдонидир. Ўйинчилар ўз омборларида имкон қадар кўпроқ тош тўплашга ҳаракат қилишади. Энг кўп тош тўплаган ўйинчи ғалаба қозонади.
Мусобақа Швейцария тизими бўйича яккалик ва жамоавий баҳсларда ўтказилади. Даврлар сони 7 та.
Натижалар эркаклар ва аёллар учун алоҳида йиғилади. Ҳар бир ўйинчига 20 дақиқа вақт берилади.