Кучли шамол, ёмғир, совуқ - 8 май куни об-ҳаво қандай бўлади

жаңбыр
Фото: Pexels

ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 2024 йил 8 май куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз эълон қилди.

Жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида момақалдироқ, ғарбда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакат шимолида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Ғарб ва жанубда шамол кучайиши, довул бўлиши, кечаси ва эрталаб республиканинг жануби-ғарбий, шимоли-ғарбий ва марказида туман тушиши кутилмоқда.

Кечаси Ақмола, Шарқий Қозоғистон вилоятлари шарқида, Шимолий Қозоғистон вилояти шимолида 1-2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қарағанди вилояти маркази ва жанубида, Улитау вилояти марказида, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ғарбида, Абай вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар